Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 09:15

Спорт

Осиё кубоги саралаш баҳслари Наманганда ўтказилади

  • 26.Февраля.2022
  • 662

Малайзияда жойлашган ОФК қароргоҳида футбол бўйича Осиё кубоги саралаш ўйинларига қуръа ташланди.
Қуръа натижасига кўра, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз «С» гуруҳида Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка термалари билан куч синашади. Ўйинлар 8-14 июнь кунлари Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади.
Йигитларимиз гуруҳдаги дастлабки учрашувни 8 июнь куни Шри Ланка футболчиларига қарши ўтказади.

Қуйида қуръа натижалари билан танишасиз:

«A» гуруҳи: 
Иордания, Кувайт, Индонезия, Непал.
«B» гуруҳи: 
Фаластин, Филиппин, Яман, Мўғулистон.
«C» гуруҳи: 
Ўзбекистон, Таиланд, Мальдив ороллари, Шри Ланка.
«D» гуруҳи: 
Ҳиндистон, Гонконг, Афғонистон, Камбоджа.
«Е» гуруҳи: 
Баҳрайн, Туркманистон, Малайзия, Бангладеш.
«F» гуруҳи: 
Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Сингапур.

Осиё Кубоги финал босқичига гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган бешта иккинчи ўрин соҳиблари йўлланма олишади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь