Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

05 December, 2024, 01:34

Спорт

Паралимпия ўйинлари якунланди: натижа қандай?

  • 09.Сентября.2024
  • 740

28 августдан 8 сентябрга қадар бутун дунёнинг диққат марказида бўлган Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ниҳоясига етди.

Дунёнинг 168 та мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли пара атлетлар иштирок этган ушбу ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга эришди.

Матонатли спортчиларимиз муросасиз беллашувларда 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медал қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонларига айланишди.

Ушбу натижа билан делегациямиз Паралимпия ўйинларини 13-ўринда якунлади. Шунингдек, Осиёда учинчи, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, ушбу улкан ютуққа вилоятимиздан Толиббой Йўлдашев ва Нурхон Қурбоновалар биттадан олтин ва биттадан бронза, Кумушхон Ходжаева эса кумуш медаль билан ўз ҳиссасини қўшди.

Олтин медаль:

Асила Мирзаёрова – пара енгил атлетика Т11 узунликка сакраш;

Элбек Султонов – пара енгил атлетика F12 ядро улоқтириш;

Ҳусниддин Норбеков – пара енгил атлетика F35 ядро улоқтириш;

Қудратуллахон Маъруфхўжаев – пара енгил атлетика F37 ядро улоқтириш;

Бобиржон Омонов – пара енгил атлетика F41 ядро улоқтириш;

Толиббой Йўлдашев – пара енгил атлетика F37 диск улоқтириш;

Ёрқинбек Одилов – пара енгил атлетика F57 найза улоқтириш;

Нурхон Қурбонова – пара енгил атлетика F54 найза улоқтириш;

Шерзод Намозов – пара дзюдо J2 -60кг;

Асад Тоштемиров – пара таеквондо К44 -80 кг.

Кумуш медаль:

Дониёр Салиев – пара енгил атлетика Т12 узунликка сакраш;

Сафия Бурханова – пара енгил атлетика F12 ядро улоқтириш;

Кубаро Ҳакимова – пара енгил атлетика F41 ядро улоқтириш;

Шаҳина Йигиталиева – пара енгил атлетика F46 найза улоқтириш;

Кумушхон Ходжаева – пара дзюдо J2 -57 кг;

Рўза Кузиева – пара пауэрлифтинг -73 кг;

Зиёда Исоқова – пара таэквондо К44 -47 кг;

Гулжаной Наимова – пара таэквондо К44 +65 кг;

Сервер Ибрагимов – пара ўқ отиш P4 50 метрга тўппончадан отиш.

Бронза медаль:

Темур Гиязов – пара енгил атлетика Т64 баландликка сакраш;

Толиббой Йўлдашев – пара енгил атлетика F37 ядро улоқтириш;

Нурхон Қурбонова – пара енгил атлетика F54 ядро улоқтириш;

Моҳигул Ҳамдамова – пара енгил атлетика F57 диск улоқтириш;

Учқун Қуронбоев – пара дзюдо J2 -73 кг;

Довурхон Кароматов – пара дзюдо H2 -90 кг;

Муслима Одилова – пара сузиш С13 100 метр баттерфлай.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари кўплаб жиҳатлар билан спортимиз тарихига муҳрланмоқда. Жумладан, тарихда илк бор 65 нафар пара атлетимиз Паралимпия ўйинларига 113 та лицензия қўлга киритди, делегациямиз биринчи бор Паралимпия ўйинларида 9 та спорт турида иштирок этди, Паралимпия ўйинлари тарихида биринчи марта пара енгил атлетикачиларимиз 16 та медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни ва пара таэквондочиларимиз 3 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади, Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон тарихида 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк спортчига айланди, Шахина Йигиталиева делегациямиз таркибида Паралимпия ўйинлари совриндори бўлган энг ёш спортчи сифатида тарихга кирди. Гарчи совринли ўринларни эгаллай олишмаган бўлсалар-да, қолган спортчиларимиз ҳам муросасиз беллашувларда ҳақиқий матонат ва жасорат намойиш этишди.

Ҳеч муболағасиз айтишимиз мумкинки, ушбу эришилган оламшумул ютуқлар замирида муҳтарам Президентимизнинг Паралимпия ҳаракатига қаратаётган эътибор ва ғамхўрликлари турибди. Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш давомида барча спортчиларимизга зарур шароитлар яратиб берилди, хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, зарур тиббий-фармакологик воситалар билан ўз вақтида таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Паралимпия ўйинлари даврида делегациямиз аъзолари учун барча шароитларни яратиб берган Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизга, пара атлетларимизни муросасиз беллашувлар давомида мунтазам қўллаб-қувватлаб турган барча юртдошларимиз ҳамда мухлислар жамоасига миннатдорчилик билдириб, барчани оламшумул натижалар билан самимий қутлайди.

Хайр Париж, салом Лос-Анжелес!

Энг кўп ўқилганлар

Календарь