Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 12:21

Спорт

«Реал»га гол урган футболчи «Навбаҳор»га келди

  • 18.Июля.2022
  • 707

Мамлакат миллий чемпионати суперлигаси биринчи даврасини пешқадам сифатида якунлаган «Навбаҳор» биринчилардан бўлиб, давралар оралиғидаги тайёргарликка киришди.

Шу йилнинг 11 июлидан машғулотларни бошлаган «Лочинлар» раҳбарияти танаффусда юзага келган ёзги трансфер «ойнаси»дан самарали фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга астойдил интилмоқда. 

Айни шу мақсадда, жамоа сафига Польшада тўп сураётган 25 ёшли маҳоратли ҳужумчи Жасур Яхшибоев келиб қўшилди. Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида туғилган ушбу иқтидор соҳиби ўз фаолиятини 2016 йили «Пахтакор» жамоасида бошлаган.

Пойтахтликлар  таркибида 2019 йилнинг ярмигача тўп тепган Яхшибоев Олмалиқнинг «АГМК» жамоасига ўтади. Шундан сўнг, у «карьераси»ни хорижда давом эттиради. Жасур 2020 йилги мавсумни  Белоруснинг «Энергетик - БГУ» (Минск, 1-давра), «Шахтёр» (Солигорск) жамоаларида ўтказади. Кейичалик эса Польшанинг «Легия» (Варшава, 2021 йилнинг 1-давраси), Молдованинг «Шериф» (Тирасполь, 2021 йилнинг 2-давраси, 2022 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнади.

Эътироф этиш жоиз, Жасур Яхшибоев ўтган йилнинг кузида Молдова жамоаси таркибида Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи учрашувида Мадриддаги машҳур «Сантьяго Бернабеу» стадионида таниқли дарвозабон Тибо Куртуани доғда қолдириб, «Реал» клуби дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган ва ўша ўйинда молдоваликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Шериф»дан сўнг, «Легия»га йўл олган маҳоратли ҳужумчи бир неча кун олдин польшалик-лар билан тузилган шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтишга қарор қилди.

«Навбаҳор» жамоаси шунингдек, «Пахтакор» клубининг 29 ёшли моҳир ҳимоячиси Владимир Козак ва «АГМК» клубининг 28 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов билан ҳам келишув битимларига эришди.

Айни пайтгача эса, «Лочинлар» сафини 27 ёшли ҳужумчи Андрей Сидоров (у эндиликда «Қўқон-1912» жамоасида тўп суради) ва тожикистонлик 23 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе («Зоб-Ахан» – Эрон) тарк этиди.

Дарвоқе, давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини сақлаб туриш, шунингдек, таркибга янги қўшилган ўйинчиларни синовдан ўтказиш мақсадида «Навбаҳор» жамоаси куни кеча мамлакат про-лигаси вакили - «Бухоро» клубига қарши назорат-синов баҳси ўтказди. Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган ушбу ўйинда нурсиз дуранг (0:0) қайд этилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь