Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 02:02

Спорт

ШАХМАТ ТАХТАСИДА МИБ ХОДИМЛАРИ БЕЛЛАШДИ

  • 22.Июня.2021
  • 743

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. 
«Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида Наманган шаҳридаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги мусобақада  ходимлар шахмат  бўйича «Бошқарма бошлиғи соврини» учун ўзаро дона сурдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мусобақада йигирмага яқин ходим иштирок этди.
Ўзига хос «ақл-идрок» баҳслари якунларига кўра, бюро вилоят бошқармаси туманлараро бўлими давлат ижрочиси Бекзод Мирзаев мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси Дилмурод Тўхтабоев, учинчи ўрин эса бошқарма инспектори Дилявер Шехометовга насиб этди. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Соҳибжон РАПИҚОВ,
МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь