Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

26 April, 2025, 06:35

Спорт

Шахмат ва шашка тахталарида МИБ ходимлари дона сурдилар

  • 05.Апреля.2025
  • 328

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш,спорт турларини янада оммалаштириш мақсадида мусобақа ва турнирлар ташкил этилмоқда.

Вилоят спорт бошқармаси ҳамда Давлатобод тумани спорт мактаби ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги мусобақада МИБ ходимлари шахмат ва шашка тури бўйича "Бошқарма бошлиғи" соврини учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Бош прокуратура ва Мажбурий ижро бюросининг йил давомида ташкил этиладиган мусобақаларнинг дастлабкисида 20 нафардан ортиқ ҳаваскор спортчи ходимлар иштирок этди.

Ўзаро дўстлик, рақобат ва муросасиз баҳслар якунига кўра, шахмат бўйича бюронинг Мингбулоқ тумани бўлими ходими Бекзод Абдураҳмонов мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин бюронинг Давлатобод тумани бўлими давлат ижрочиси Жаҳонгир Раҳимов, учинчи ўрин  эса бюронинг Поп тумани бўлими давлат ижрочиси Шерзод Эргашевга насиб этди.

Шашка бўйича эса баҳслар якунларига кўра, бюронинг вилоят бошқармаси инспектори Абдулбоситхўжа Хамроев мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўрин бошқарма ходими Фарҳод Раҳимов, учинчи ўринни эса бюронинг Янгиқўрғон тумани бўлими давлат ижрочиси Улуғбек Машараповга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғи ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва  қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

МИБ вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь