Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

17 April, 2024, 10:12

Спорт

ШАВКАТ АБДУРАЗЗОҚОВГА ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ ТАШАККУРНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

  • 20.Января.2021
  • 875

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси Р.Талипов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р. Эрматов, МОҚ бош котиби О.Қосимовдан иборат ишчи гуруҳ Наманган вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов қабул қилди. 

Учрашувда вилоятда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар ва уларнинг ижтимоий шароити, ҳудудларда соғлом турмуш тарзи тарғиботининг амалдаги ҳолати, келгусидаги режалар хусусида атрофлича суҳбат олиб борилди.

Олимпия спорт турлари бўйича вилоят федерация (бўлим)ларини ташкил қилинганлиги, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган вилоят спортчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиши режалаштирилаётган спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига яратилган шарт-шароитлар, ҳудудлардаги спорт объектларининг фаолияти ва ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар каби масалалар суҳбатнинг асосий мавзуларига айланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Наманганда футболни оммавийлаштириш борасидаги фаолияти эътироф этилган ташаккурномасини  топширди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари шундан сўнг Наманган вилояти маданият марказида вилоят Халқ таълими бошқармаси, БЎСМ ва ИБЎСМ мутасаддилари билан учрашди. Унда вилоятда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ўқувчи ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини ошириш каби устувор масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилди.

Сафар давомида мутасаддилар спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сонини жорий йилда камида 25 фоизга олиб чиқиш бўйича топшириқларининг амалдаги ижроси, бу борада олиб борилаётган ишлар, режалар бўйича ўрганишлар олиб борди. Шунингдек, соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитларни янада яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари сафар давомида юқоридаги масалалар бўйича Чуст ва Тўрақўрғон туманларидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Наманган Олимпия захиралари мактаб-интернатининг имкониятларини ҳам кўздан кечирди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь