Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 10:19

Спорт

ВЕЛОМАРАФОН ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА МЎЙНОҚҚА МАДАД ҚЎЛИ ЧЎЗИЛДИ

  • 26.Мая.2021
  • 737

Вилоятимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони ўтказилди.

Ўзбекистон Экологик партияси, Туризм ва спорт вазирлиги, велосипед спорти федерацияси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкилланган  веломарафонда юздан зиёд профессионал велоспортчи ва ҳаваскор ёшлар Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонидан старт олиб, Тўрақўрғон, Чуст ва Поп туманлари бўйлаб ҳаракатланишди.
Веломарафон вилоят босқичининг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Экопартия марказий кенгаши раиси Нарзулло Обломуродов Орол денгизининг қуриши нафақат минтақамиз, балки глобал даражадаги экологик офат марказига айлангани, айни шу сабабдан ҳам Президентимиз томонидан ушбу масалага БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида халқаро ҳамжамият эътибори қаратилганини таъкидлади. 

Шуни қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шу йилнинг 18 май куни БМТ тарафидан тарихий ҳужжат, яъни, Оролбўйи ҳудудини экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисида махсус резолюция қабул қилинди.
Мазкур хайрия веломарафонини ўтказишдан мақсад юртимизда велоспортни оммалаштириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитларни яратиш, қолаверса, Оролбўйи минтақасида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини долзарб экологик муаммолар ечимини топишга қаратишдир. 
Шу нуқтаи назардан ҳам марафон доирасида жалб этилган ҳомийлик ва хайрия маблағлари Мўйноқ туманидаги Али-овул қишлоғини ободонлаштириш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш сингари аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги эзгу ишлар учун йўналтирилади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь