Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:20

Спорт

Жаҳон чемпионати Наманганда ўтказилиши мумкин

  • 20.Апреля.2022
  • 787

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мумин Муратов ҳамда Ўзбекистон Миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувдан кўзланган асосий мақсад белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон чемпионати мусобақасини Наманган вилоятида ўтказиш эканлиги қайд этилди.

Бундай нуфузли мусобақа мезбонлигига вилоятимиз даъвогарлик қилишининг ўзига яраша сабаблари бор. Кейинги йилларда вилоятда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш билан бирга, миллий спорт турлари, хусусан белбоғли курашни кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина, паҳлавонлар юрти саналган Тўрақўрғон полвонларининг донғи бутун сайёрамиз бўйлаб таралганлиги, уларнинг жаҳон ва Осиёнинг кўп карра чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиби сифатида довруғ қозонганлигини эътироф этиш даркор. Қолаверса, шаҳар ва туманлардаги спорт мажмуалари ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактабларида мазкур ўйин билан шуғулланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. 

Мулоқотда вилоят ҳокими меҳмонларга жаҳон чемпионати мезбонлиги учун зарур инфратузилма ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, бу борада вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан нуфузли мусобақа бўлиб ўтадиган жойларни ўрганиш ва ташкилий тайёргарлик ишлари олиб борилишини билдирди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь