ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35098
21 December, 2024, 12:38
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов етакчи IT компаниялари раҳбарлари, дастурчи-фрилансерлар билан очиқ мулоқот қилди.
Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган олтмишдан ортиқ IT соҳаси вакиллари иштирок этдилар.
– Ахборот технологиялари, рақамлаштириш соҳасида Наманганда катта салоҳият бор. Маҳаллий дастурчиларимиз ташқи бозорга чиқиб, хизматлар экспортини амалга оширишмоқда. Улар ортидан бораётган ёшлар кўп. Биз шу имкониятларни бирлаштириш йўлида янада катта натижаларни қайд этишимиз лозим. Кичик саноат етарли даражада ривожланди. Бизга янги йўналишлар керак. Диверсификация лозим. Бунда албатта IT соҳа драйвер бўлиши керак. Бунинг учун бизда етарли шароит, энг муҳими юқори интеллектли инсон омили мавжуд, – деди вилоят раҳбари.
Иштирокчилар соҳани ривожлантириш бўйича таклифларини ўртага ташлаб, дуч келаётган муаммоларини очиқ баён этдилар. Вилоят раҳбари мурожаатларни тегишли ташкилотларга йўналтириб, ижрони назоратга олди.
Мулоқотдаги фикр-мулоҳаза, таклифлардан келиб чиққан ҳолда вилоятда фаолият кўрсатувчи барча етакчи IT компанияларни Наманган IT-паркига жойлаштириш, бу манзилни ҳақиқий қайноқ нуқтага айлантириш лозимлиги таъкидланди.
Стартапларни қўллаш учун алоҳида жамғарма ташкил этиш ва креатив ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан шу форматдаги учрашувлар ойда бир марта ўтказиладиган бўлди.
Медиа Департамент.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти