ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 07:02
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австриянинг «AME International» компанияси директори Хайнц Мессинжер билан учрашди.
Таъкидлаб ўтилганидек, Австрия компанияси Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини 9 миллион доллар миқдоридаги тиббий жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳасида иштирок этмоқда.
Дарвоқе, Наманган шаҳрида жойлашган собиқ эндокринология диспансери биноси ўрнида вилоят травматология шифохонасини қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга киришилди. Режага кўра, 2023 йил якунига қадар Республика травматология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ташкил этилади ва уни австрияликлар тиббиёт техникалари билан таъминлайди.
Учрашувда мазкур тиббиёт марказининг концептуал ва функционал бош режаси тақдимоти ўтказилди. Австриялик ҳамкорнинг қайд этишича, ушбу режа келгуси 10-15 йилликни ҳисобга олган ҳолда тузилган. Унда амбулатория, стационар, диагностика ва даволаш хизматлари, тиббий ёрдам хизматлари сингари бўлимлар ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, вилоят раҳбари бошчилигидаги делегациянинг шу йил май ойида Австрияга амалий ташрифи чоғида бир қатор ишбилармонлар билан амалий учрашувлар ўтказилган ва бунинг натижасида «AME International» компанияси етакчиси ўтган ойда вилоятимизга келиб, травматология маркази лойиҳаси бўйича қилинажак ишлар билан танишганди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти