Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 12:33

Технология

Давлатободда яна бир корхона иш бошлади

  • 01.Июля.2022
  • 660

Вилоятимизда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шу орқали аҳоли бандлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида «Imzo» бренди остида янги ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топширилгани бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди.

Дарҳақиқат, тадбиркорлар учун берилган имкониятлар, қулай ишбилармонлик муҳити натижасида «Imzo» бренди сингари йирик ишлаб чиқариш фабрикалари сони ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида туман иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ва албатта, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади. 

1 миллиард 37 миллион сўмни ташкил этган мазкур лойиҳа «Namangan W and D Factory» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилиб, корхона замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр ташиш учун махсус ускуналар ўрнатилди.
Фабрикада шишага ишлов бериш ва шиша ишлаб чиқариш, ПВХ эшик ва дераза ромлари ҳамда алюминий эшик ва дераза ромлари тайёрланади.
Корхона раҳбари Равшан Мамаджоновнинг қайд этишича, йилига 180 минг квадрат метр пластмасса профиль тайёрлаш қувватига эга бўлган фабрикада 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
Фабриканинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь