Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:58

Технология

Дубайдан Наманганга илк авиапарвоз амалга оширилди

  • 25.Сентября.2022
  • 679

“Uzbekistan Airports” акционерлик жамияти ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидан “Flydubai” авиакомпанияси ўртасида тузилган битимга кўра, Фарғона водийсининг ҳаво асосий дарвозаси – Давлатобод туманида жойлашган “Namangan Xalqaro aeroporti”дан Дубай - Наманган - Дубай авиақатновлари йўлга қўйилди.

24 сентябридан 25 сентябрга ўтар кечаси Бирлашган Араб Амирликларидан учган “Flydubai” авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди.

Анъанага мувофиқ ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси ҳосил қилинган ҳолда, карнай сурнайлар садоси остида тантанали кутиб олинди.

– 80 ёшдаман, узоқ йиллар давомида транспорт соҳасида ишлаганман, – дейди Янгиқўрғон туманидаги Нурафшон маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Собиржон Набижонов. – Биз ишлаган оғир пайтлар билан бугунги давр тубдан фарқ қилади. Наманган аэропорти жамолидан кўзинг қувнаб, дил яйрайди. Каминага ҳам қутлуғ жойларга зиёрат қилиш насиб этди. Дубайга илк парвозга отланаётганимдан хурсандман. Рўйхатга олиш, божхона кўригидан ўтиш жараёнлари шаффоф ва осон кечди.

Мазкур парвоз олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ҳамюртларимизга ҳаво лайнерлари орқали хизмат кўрсатиш бўйича яратилаётган қулайликлар, шу жумладан, "Наманган Халқаро аэропорти" томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш, парвозлар харитаси ва рейслар жўғрофиясини кенгайтириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Авиакомпаниянинг "Boeing 737" русумли ҳаво кемаси Дубай-Наманган  йўналишида йигирмага яқин йўловчини юртимизга олиб келган бўлса, Наманган шаҳридан эса 189 нафар йўловчи БААнинг Дубай шаҳрига айни шу лайнерда жўнаб кетди.

– Ҳозирги кунда аэропортимиз маҳаллий рейслардан ташқари Россия Федерациясининг 9 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда, – дейди Наманган халқаро аэропорти директори Қобилжон Абдуназаров. – Янги Дубай-Наманган йўналишидаги павозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, Наманган-Дубай йўналишидаги авиақатновлар эса пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Келгусида йўловчилар талаб ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда авиарейслар сони ошиши мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар "FlyDubai" авиакомпанияси мамлакатимизнинг юртимизнинг икки тарихий манзилгоҳлари - Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига мунтазам авиақатновларни амалга ошириб келмоқда. Қатновлар сони эндиликда учтага етказилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь