Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:01

Технология

Дунёнинг етакчи физиклари Наманганда жам бўлишди

  • 04.Октября.2022
  • 1197

Наманган шаҳрида «Фарғона водийсида физика илм-фанининг бугунги куни ва янги йўналишларини ривожлантириш истиқболлари» муҳокамасига бағишланган «Физика – 2022» II Халқаро форуми ўтказилмоқда.

Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси, Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган давлат университети билан ҳамкорликда ташкилланган мазкур халқаро илмий анжуманда Россия Федерацияси, Малайзия, Беларусь, АҚШ, Германия, Австралия, Франция, Замбия, Италия, Португалия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, академиклар, профессор-олимлар, 200дан зиёд илм-фан намоёндалари иштирок этишмоқда.

Нуфузли тадбир аввалида таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимиздаги таълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини ошириш, таълим жараёнига замонавий услубларни жорий қилиш, иқтидорли ёшларни саралаш, меҳнат бозорига рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда амалий натижадорликка йўналтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Форум доирасидаги асосий тадбирларда физиканинг бугунги куни ва янги йўналишларини ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотнинг самаралари, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг мазмун-моҳиятига илм-фан вакилларининг эътиборини қаратиш орқали мавжуд муаммоларга илмий томондан ечим топишга оид маърузалар тингланди.

Шунинг баробарида, фандаги кашфиётларни ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларидаги муаммолар ечимига қаратилган илмий ишлар кўламини кенгайтириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

– Ўзбекистон заминига яна ташриф буюрганимдан хурсандман. Меҳнат фаолиятим давомида мамлакатингизда ишлаш насиб этган. Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида физик олимлар билан дўстлашганман, – дейди Россия Федерациянинг Дубна шаҳридаги Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти ядро реакциялари тадқиқоти лабораторияси етакчи илмий ходими Игорь Изосимов. – Форумда долзарб масалалар кўтарилган. Ўзбекистондаги ҳамкасбларимиз билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга келишиб олдик.

Анжуманнинг дастлабки кунида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошев Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги ёш олимлар билан мулоқот ўтказди. Ушбу учрашувда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлаш бўйича компекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ўқитувчилар ва физика ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг Ўзбекистон физиклар кенгаши аъзоларига соҳадаги тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш хусусида сўз борди.

Халқаро форум доирасида вилоятдаги икки олий таълим муассасаси – Наманган муҳандислик-технология институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ярим ўтказгичлар ва микро электроника институти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Материалшунослик институти ҳамда Физика-техника институтлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Мазкур келишувларга асосан  олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ўрганиш, халқаро фундаментал лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш режалаштирилган.

– Айни вақтда Наманган муҳандислик-технология институти олимлари билан ҳамкорликда юпқа плёнкали фотоэлементлар тадқиқоти бўйича давлат фундаментал гранти асосида иш олиб боряпмиз, – дейди Малайзиянинг Малай университети етакчи профессори Абдулкарим Мохд Ароф. – Мазкур қуёш элементларини Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришга тавсиялар тайёрланмоқда. Европа ва шарқий Осиё мамлакатларида анча оммалашган ушбу манба ҳозирда кенг тарқалган муқобил энергиянинг асоси бўлган кремнийли элементдан қарийб уч баробарга арзон энергия манбаларини ишлаб чиқариши мумкин.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь