Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 11:52

Технология

ФҲДЁ тизимида ўзгариш: биргина ариза юбориб, 6 та хизматдан фойдаланасиз

  • 12.Октября.2023
  • 455

2020 йилдан туғилиш билан боғлиқ барча давлат хизматлари умумлаштирилди, яъни композит хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бунда биргина, ариза юбориш орқали 6 та хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади:

- туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш;
- ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш;
- болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш;
- фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
- поликлиникага рўйхатга қўйиш;
- болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш.

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш талаб этилмайдиган бўлди, туғуруқхонанинг ўзида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага тенглаштириладиган «QR»-кодли маълумотномани олиш мумкин. Тошкентда жорий этилган бу тартиб 1 июндан бошлаб бутун республика ҳудудида татбиқ қилина бошланди.

Президент фармони билан  2021 йил 1 мартдан бошлаб 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтиш ва транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил бўйича амалга оширилиши жорий этилди.

Илгари ФҲДЁ тизимидаги хизматлардан фақатгина офлайн, яъни идорага шахсан бориб фойдаланиш мумкин бўлган бўлса, ҳозирги кунда жуда кўплаб хизматлар рақамлаштирилган. Жумладан, Ягона портал орқали никоҳга кириш ҳақида ариза бериш тартиби жорий этилди. Тўғри, бу никоҳни онлайн расмийлаштиришни англатмайди, Оила кодексига кўра, бу мумкин эмас. Аммо масофадан ариза бериш имкони яратилгани фуқаролар учун қулайлик бўлаётганини эътироф этиш керак.

Бир сўз билан айтганда, ФҲДЁ соҳасидаги ўзгаришлар замон билан ҳамнафас бўлиб, фуқароларни ортиқча югур-югурлардан ҳоли этиб, уларнинг мурожаатларини тез ва сифатли кўриб чиқишда бош омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Кабира  ТАЛАПОВА, 
Чуст тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь