Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

24 November, 2024, 05:22

Технология

ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ АЛМАШТИРИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

  • 12.Июня.2020
  • 1233

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ҳамда табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5022-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

Маиший истеъмолчиларга табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш ҳудудий газ таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорининг 2-бандида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майда 3005-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга мувофиқ энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиблари белгиланган. Жумладан, амалга ошириш тартиблари кетма-кетлиги қуйидагича:

Ҳисоблагични ўрнатиш тўғрисида  маиший истеъмолчиларни бу ҳақда ишлар бошланишидан камида 10 кун олдин ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали хабардор қилинади;

ҳудудий газ таъминоти корхонасининг ваколатли ходими Мажбурий ижро бюросининг вакили ва истеъмолчи иштирокида ҳисоблагични ечиб олинади ва ўрнатилади, шунингдек бу ҳақда тегишли маълумотларни акс эттирган ҳолда уч нусхада далолатнома тузилиб, имзоланади;

Янги ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг ҳудудий газ таъминоти корхонасининг ваколатли ходими томонидан истеъмолчига давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда имзоланган далолатноманинг бир нусхаси тақдим этилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан 2020 йил 29 майдаги 01-03/1203-сонли хат билан маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш жараёнида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатьий амал қилинишини таъминлаш юзасидан “Ўзтрансгаз” АЖга тегишли кўрсатма берилган.

Агар замонавий табиий газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишида Сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқингиз бузилишига йўл қўйилган тақдирда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг consumer.uz сайти, 71-207-46-00 телефон рақами ёки 1159 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг.


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

Энг кўп ўқилганлар

Календарь