ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36392
12 March, 2025, 12:34
Давлатобод туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида «1-Халқаро Наманган авто фестивали» олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов фестивалнинг асосий мақсад-вазифалари, унинг халқаро даражадаги аҳамияти, иштирокчи – автоспорт ва тюнинг усталари учун яратилган шароитлар хусусида батафсил маълумот берди.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси ва ғояси асосида ўтказиладиган тадбирларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирокидаги автомобиллар кўргазмаси, автоспорт, картинг, автомобил таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларни тезкор алмаштириш бўйича мусобақалар, тюнинг автомобиллари иштирокида автопарад, ютуқли викторина танлови, эстрада юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Танлов иштирокчиларини вилоят ҳокимлиги, “Ўзавтосаноат” уюшмаси, вилоят туризм бошқармаси, соҳага тааллуқли тажрибали мутахассислардан иборат таркибдаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.
Ўттиз иккита номинация бўйича аниқланадиган ғолиблар бюджетдан ташқари манбалар ва ҳомийлар ҳисобидан молиялаштирилган жами 400 миллион сўмлик пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Дам олиш кунига мўлжалланган фестивал вилоятимиз аҳли ва меҳмонларга ажойиб автошоу томошаларини тақдим этиши шубҳасиз.
Ҳозиргача фестивалга қатнашиш истагидаги 500 дан зиёд кўнгиллилар сараланмоқда. Улар орасида Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон давлатларидан ҳам даъвогарлар бор.
Носиржон ДЕҲҚОНОВ,
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти