ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34728
23 November, 2024, 03:58
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Россиянинг «Фабрика информационных технологий» компанияси вакилларини қабул қилди.
Рақамлаштириш автомобиль транспорти инфратузилмалари, «ақлли шаҳарлар» комплекс технологиялари, хавфсизлик, транспорт мониторинги учун дастурий ва жиҳоз тизимлари ишлаб чиқиш фаолияти билан шуғулланадиган ушбу компания тақдимот ўтказди.
Транспортлар оқимини назорат қилиш, йўллардаги тирбандликни камайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш каби қатор қулайликларни ўз ичига олган ушбу лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари учрашувда иштирок этаётган тегишли соҳа раҳбарларига мазкур лойиҳаларни шаҳарнинг Чорсу даҳаси, Алишер Навоий кўчаларидан бошлаш кераклиги, мутасаддилар билан биргаликда жойида кўриб чиқиш ва икки томон учун самарали ечимларни топиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти