Қисқа сатрларда

Халқаро авто фестивал Наманганимиз шуҳратини янада юксалтиради

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга оид қонун

Ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг мазмун-моҳияти

Том устида иссиқхона: инновацияни оммалаштириш керак!

Институтда «Бобур қадамжолари бўйлаб» номли фотокўргазма ташкил этилди

19 February, 2025, 10:56

Технология

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

  • 01.Мая.2024
  • 557

Наманган тўқимачилик саноати институтида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 

Йирик тўқимачилик кластерлари, 60 дан ортиқ тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари иштирок этган мазкур меҳнат ярмаркаси битирувчи ҳамда юқори босқич талаба ёшларнинг ўз соҳаси бўйича бандлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Ярмарка аввалида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Окибжон Иномов, республика «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси масъул ходими Зоҳиджон Осамов интилувчан ва ғайратли ёшларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиб, бўлажак кадрларнинг келгусида саноатда ўз ўрнига эга бўлиб етишишида муваффақият тилади.

Тадбирга 700 дан зиёд йигит-қиз қамраб олиниб, иқтидорли талабалар, магистрантлар ва илмий тадқиқотчиларнинг  дизайнерлик, тикувчилик, трикотаж, ип йигирув, тўқув ва чарм маҳсулотлари бўйича илмий-инновацион ишланмалари кўргазмаси, либослар намойиши, спорт ўйинлари, бадиий чиқишлар ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркаси якуний натижаларига кўра, 200 нафарга яқин битирувчи ва 70 нафардан ортиқ юқори босқич талабаси ўз мутахассислиги бўйича ишлаш юзасидан иш берувчи корхоналар билан келишувга эришди.

НамТСИ ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь