Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 12:29

Технология

Истеъмолчи мурожаати ижобий ҳал этилди

  • 10.Июля.2022
  • 650

Чуст тумани, Қоракапа маҳалласида яшовчи Шоҳида Турғунова Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига мурожаат қилиб, унда хонадондаги электр ҳисоблагични бошқа жойга кўчиришда амалий ёрдам беришни сўраган. 

Ўрганиш давомида ва истеъмолчи билан суҳбатлашилганда яна шу нарса маълум бўлдики, хонадондаги электр симлари аллақачон яроқсиз ҳолга келган. Жойида кўрилганда ҳам хонадон соҳиблари томонидан фойдаланилган электр энергияси миқдорини ҳисоблаш учун бир фазали, кўп функцияли, завод рақами 111200192148, ТЕ71 МР-1-3 русумли, кучланиши 230 В, токи 5(60) А, охирги кўрсатгичи 705 кВт. с бўлган электрон электр ҳисоблагич ўрнатилгани, тармоқлар эскиргани, айрим жойларида симлар изоляцияси куйгани, қоида талабларига мутлақо жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Чуст ТЭТК «Олмос» устачилик бўлими  ходимлари томонидан электр ҳисоблагич бошқа жойга кўчирилди ва хоналардаги яроқсиз симлар алмаштирилиб, талаб даражасига келтирилди.

Акрамжон ЙЎЛДОШЕВ,
 «Ўзэнергоинспекция» Наманган  ҳудудий бўлими бош мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь