Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 10:01

Технология

«Камчиқ» сел ва сув-тошқинига тайёрми?

  • 16.Мая.2022
  • 820

«Камчиқ» махсус – қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси томонидан довондан ўтган автомобиль ҳамда темирйўлларида  табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳолини бундай ҳолатларга тайёрлашга асосий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўли, Ангрен-Поп электрлаштирилган темирйўлида эса 76 та геологик хавфли участка ва 26 та сел келиши хавфи бор ҳудудлар мавжуд бўлиб, хавф даражасига кўра, муҳандислик ҳимоя тадбирлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг март ойида давомида автомобиль йўлининг 4 та ҳудудида қор кўчкиси, 6 та ҳудудида тош кўчкиси, 5 та ҳудудида тош-тупроқ кўчкиси ва 4 та ҳудудида кўчки ёриғи кузатилди. 
Мазкур ҳудудларда муҳандис-лик – ҳимоя ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилди. Ангрен-Поп электрлаштирилган те-мирйўлининг 1 та ҳудудида тош кўчкиси, 2 та ҳудудида тош-тупроқ кўчкиси ва Оҳангаронсой дарёси қирғоқларининг ювилиш ҳолати содир бўлди. Оҳангаронсой дарёси ўзанларида тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш, қум-шағал, бетон, тупроқ ва бошқа муҳандислик-ҳимоя ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, темирйўл масофасининг 3 та ҳудуд оралиғида кюветлардаги тош-тупроқ массасини тозалаш, 1 та ҳудудда темирйўлга хавф солиши мумкин бўлган юқори тоғ қияликларидаги номустаҳкам тошларни тушириш ишлари амалга оширилди, темирйўлнинг 7 км. масофасида полка қуриш жараёнида тупроқ массаси олиб ташланди.
Ангрен шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Оҳангарон дарёсининг ўзанларини ўрганиш тадбирлари олиб борилди. 
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекцияси мутахассислари билан Резаксой сойининг муҳофаза ҳудудида 2 нафар фуқаро томонидан сой ўзанини ноқонуний ўзгартириш ҳолати ўрганиб чиқилди.  Довон ҳудудидан ўтган, автомобиль ва темирйўлидаги геологик ва гидрометеорологик хавфли участкалар, шунингдек, муҳандислик-ҳимоя тадбирларининг бажарилиш ҳолати ўрганиб чиқилди. 
Ангрен-Поп электрлаштирилган темирйўли ўтган «Камчиқ» тоннелида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларда ҳаракат қилиш ҳамда Фуқаро муҳофазаси тайёргарлиги мониторинги ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилди.

Ҳасан БОБОНОВ,
«Камчиқ» МҚЁҚБ бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь