Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 02:53

Технология

Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёр

  • 12.Апреля.2022
  • 728

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳиджон Турдиев маълум қилди.

Брифингда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига белгиланган вазифалар ижроси юзасидан маълумот берилди.

Давлат дастурида вазирлик 7 та вазифа ва тадбирларни бажариш бўйича асосий ижрочи, 23 та бандда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича эса ҳамижрочи этиб белгиланган.

Дастур ижроси доирасида вазирлик томонидан 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шундан Президент қарори 2 та ва Вазирлар Маҳкамаси қарори 2 та, шунингдек, 1 та мақсадли дастур, 2 та амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Хусусан:

Давлат дастурининг 83.4-бандида Наманган вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Айни кунларда тузилган ишчи гуруҳи томонидан “Наманган давлат технология университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тайёрланиб, вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Давлат дастурининг 86.4-бандида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда Электротехника соҳасига кадрлар етказиб беришнинг янгича тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш бўйича вазирлик томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.

Давлат дастурининг 213-бандида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш, бунда босқичма-босқич масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Бу борада “Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирги кунда қарор лойиҳаси тасдиқланиш жараёнида.

Давлат дастурининг 214-бандида қабул параметрини шакллантириш ва тасдиқлашни соддалаштириш, ушбу жараёнда олий таълим муассасалари ваколатини кенгайтириш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш бўйича вазирлик томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан белгилаш тартибини жорий этиш юзасидан жамоатчилик ва мутасадди ташкилотлардан таклифлар олинди.        Бугунги кунда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Давлат дастурининг 215-бандида Олий таълим муассасаларини QS ва THE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш белгиланган.

Айни кунларда мақсадли дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш якунига етказилиб, вазирликларга келишиш учун киритилди.

Давлат дастурининг 216-бандида талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш, шу жумладан, жорий йилда 18800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини барпо этиш белгиланган.

Ҳозирда 28 та умумий қуввати 12 150 ўринли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда. Шундан 2 та 850 ўринли лойиҳа битими расмийлаштириш босқичида, 16 та 7 300 ўринли лойиҳа эълонга берилди. Шунингдек, 10 та лойиҳа бўйича концепциялар ишлаб чиқилмоқда.

Давлат дастурининг 217-бандида Наманган вилоятида Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллари институтини ташкил этиш белгиланган.

“Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти фаолиятини ташкил этиш” бўйича тайёрланган қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирги кунда қарор лойиҳаси тасдиқланиш жараёнида.

Бундан ташқари, Давлат дастуридаги 23 та бандда ҳамижрочи сифатида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь