ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35098
21 December, 2024, 12:53
Президент раислигидаги IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида умуман, бюджетдан катта маблағ олувчи вазирликларда рақамлаштириш ҳаёт-мамот масаласи бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Лекин, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги, Экология, Бандлик вазирликлари, карантин ва ветеринария идораларида рақамлаштириш ишлари суст кетаётгани танқид қилинди.
«Рақамли соғлиқни сақлаш» лойиҳасини амалга ошириш, Онкологик беморларнинг электрон реестрини тузиш, дала ва боғларда пестицидлар cавдоси ва қўлланилиши бўйича рақамли назорат тизимини жорий қилиш, газ ва бензин қуйиш шохобчаларида, Жамоат ишлари ва Бандлик жамғармалари харажатлари бўйича онлайн назоратни йўлга қўйишдаги оқсоқликлар кўрсатиб ўтилди.
Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида ҳужжатларга апостиль қўйиш жараёнини рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Геология, Ички ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси ҳамда Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ягона электрон ҳужжат айланиш тизими ишга тушмаган. Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган «Халқ назорати» тизимини янада такомиллаштириш кераклиги таъкидланди.
Барча вазирлик, қўмита ва ҳудуд раҳбарлари жиддий хулоса қилиб, оқсаётган лойиҳаларни якунлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти