ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 10:09
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Туркиянинг "ÜÇ NOKTA" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси инвесторларини қабул қилди.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келаётган “ÜÇ NOKTA” компанияси вилоятимиз марказида ўн миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.
Унга кўра, вилоятимизда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланди. Ушбу технология йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва инсон омилини чеклаш, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган “ақлли радар системалари”нинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизим йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “ÜÇ NOKTA” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ўртасида инвестицион лойиҳа имзоланган эди.
Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти