ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34711
21 November, 2024, 02:30
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Австрия давлатининг AME International GmbH (AME) компанияси директори Хайнс Мессинжер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ушбу компания томонидан йигирмадан ортиқ давлатда саксондан зиёд лойиҳаларни амалга оширилган. Ҳозирда Наманган шаҳридаги кардиология марказини жаҳоннинг энг илғор ускуналари билан жиҳозлаш, маҳаллий мутахассисларнинг тажриба алмашинуви, малакасини ошириш орқали кардиология ва кардиохирургия йўналишларида нафақат вилоятимиз, балки Фарғона водийси вилоятларига хизмат қилувчи янги даражага олиб чиқиш бўйича лойиҳани амалга ошириши режалаштирилган. Юқори технологияли тиббий жиҳозларга асосланган ижтимоий лойиҳа қиймати 8,9 млн. евро маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
AME International GmbH (AME) компанияси электрон саломатлик департаменти бошлиғи Олегас Ниаксу компания ва лойиҳа тўғрисида тақдимот қилди.
Вилоят ҳокими ўз навбатида ишбилармон ҳамкорларнинг Наманган вилоятида соҳани ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳани юксак баҳолади ҳамда уни тез кунларда бошлаш ва амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти