Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

26 December, 2024, 10:06

Технология

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

  • 03.Апреля.2024
  • 588

Вилоятимизда АйТи соҳаси резидентлари сони 2023 йил бошида 18 та эди, холос. Рақамли технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар боис ҳозирда бу кўрсаткич 42 тага етди.

Улардан 11 таси экспортёр корхоналар бўлиб, 18 таси рақамли таълим йўналишида ва 9 таси маҳаллий бозорга АйТи хизмати кўрсатмоқда.

Хабарингиз бор, Наманган шаҳри марказида янги “IT park” барпо этилаётган эди. Бугун замонавий кўринишдаги ушбу кўркам бино ўз эгаларига топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида ҳурматли Президентимизнинг шу йил 25-26 март кунлари Наманганга ташрифларидан сўнг амалга оширилаётган ўзгаришларга эътибор қаратиб, келажак касби ҳисобланган АйТи йўналишидаги келгуси вазифаларга тўхталди.

Рамзий лента қирқилгач, йиғилганлар бу ерда яратилган шароитлар, йирик АйТи компаниялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Маълумот ўрнида: соҳада 2024 йил якунига қадар хизматлар ҳажмини 170 млрд.сўмга, экспорт ҳажмини эса 20 млн. АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь