ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34153
05 October, 2024, 05:56
Хитой компанияси Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи. Шундай таклиф билан Хитой Халқ Республикасидаги йирик «NORINCO International Cooperation Ltd.» компанияси вакиллари вилоятимизга келди.
«NORINCO International» Хитой Шимолий саноат корпорациясининг шўъба корхонаси бўлиб, «Бир камар, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Темир йўл транспорти, энергетика, нефть ва кончилик, коммунал ва уй-жой лойиҳалари, кўчмас мулкни ривожлантириш, оғир юк машиналари ва ускуналари, тадқиқот ва ишланмалар каби ихтисослашган соҳаларда рақобатбардошликка эга.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилиб, вилоятнинг бугунги иқтисодий-инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди.
Ўзаро мулоқотда хитойлик ишбилармонлар компаниянинг имкониятлари, ютуқлари ҳақида тақдимот ўтказдилар. Наманганда чиқиндини қайта ишлаб, ундан электр энергияси олишни йўлга қўйиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Айни вақтда компания вакиллари ҳудудларга чиқиб, вилоятимиздаги мавжуд имконият ва шароитлар билан танишмоқдалар. Ўрганишлар якуни бўйича маъқул келган йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш мақсад қилинган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти