ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 11:07
Давлатобод туманидаги «Ўзбекистон ёшлар зиё маскани»да IT соҳаси вакиллари учрашуви, соҳа компаниялари тақдимоти ва «Algoritm talim» ва «Mohirdev» ҳамкорлигидаги гибрид таълим ўқув маркази очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, IT-Park ва Namangan Tech Communite ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжуман маҳаллий ва рес-публикадаги ахборот технологиялари компаниялари вакиллари, соҳа мутахассислари, фрилансерлар, стартапчиларни ўзида жамлаб фаолият кўрсатаётган IT ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадини ўз олдига қўйди. Тадбир аввалида қатор IT компанияларининг кўргазмалари, стартапчилар ишланмалари, шунингдек, Bionika компаниясининг робототехникадаги ютуқлари билан танишилди.
Сўнгра, «Euvrosoft» ва «Realsoft» компанияларининг тижорат директорлари Нодирхон Муродхонов ва Лазизбек Пармановлар Наманганда ўз филиалларини очиш режаларини ўртоқлашдилар.
«Mohirdev» асосчиси Анвар Нарзуллаев компанияси мақсадлари, гибрид таълимнинг аҳамияти, «Algoritm talim» асосчиси ва директори Шавкатжон Усмонов «Mohirdev»нинг Наманган IT соҳасига кириб келишининг ижобий томонлари, ютуқлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, Ўзбекистон мнемоника федерацияси раиси Давронбек Турдиевнинг «Намангандаги талаба ва ўқувчилар учун гибрид IT курсларининг аҳамияти, сунъий ителлект ва инсон мияси имкониятлари» борасидаги маърузаси иштирокчилар қизиқишини орттирди.
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида жорий йилда 89 та янги корхона ташкил этилиб, уларнинг вилоятимиздаги сони 530 тага, унда банд бўлганлар 3 023 нафарга етди.
Ҳозир бизда IT йўналишида 27 та ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 13200 нафар ёш ўқитилмоқда. Вилоятдаги мавжуд олий ўқув юртларининг тўққизтасида ахборот технологиялари бўйича таълим йўналишлари йўлга қўйилиб, уларда 2 100 дан зиёд талаба таҳсил олаётир.
– Мен Норин туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчисиман, – дейди Абдулазиз Орифжонов. – Замонавий таълим - ахборот технологияларининг малакали мутахассиси бўлиш учун «Algoritm talim» ўқув марказида IT ва инглиз тили бўйича шуғулланяпман. Ушбу тадбирга келишдан ниятим – ўзим учун янги маълумотларни олиш. Бу албатта, эртага менга асқотишига ишонаман.
Тақдимот маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаевлар иштирок этиб, ITга иштиёқи баланд ёшларни билим олишлари учун яна бир имконият яратилгани билан табриклашди. Мазкур тадбир тажриба ва билим алмашиш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун катта майдонга айланишига ишонч билдирилди.
Рислиқхон МАЖНУНОВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти