Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 06:34

Технология

Наманганда полиэтилен труба маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

  • 24.Июля.2024
  • 518

Наманганда яна бир йирик корхона фаолият бошлади: асосан йигитларга мос янги иш ўринлари яратилди.

«Кушон» кичик саноат зонасида «Гидро хайтинг» МЧЖ томонидан полиэтилен труба маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси якунига етказилди. Уни амалга ошириш учун 2,7 гектар ер майдони ажратилиб, 5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди.

Корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда косонсойлик нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан кейинги йилларда кичик саноат зоналари драйвер соҳа сифатида ривожланиб, бугунги кунда вилоятда 72 та кичик саноат ва 2 та эркин иқтисодий зоналари ташкил этилгани, уларга қиймати 2,2 млрд. АҚШ долларилик 1277 та лойиҳалар жойлаштирилиб, 66,0 мингдан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилаётгани ҳақида тўхталди.

Хусусан, биргина «Кушон» кичик саноат зонасида 110 га ер майдонига умумий қиймати 1 028 млрд. сўмлик 128 та лойиҳа жойлаштирилди. Улар тўлиқ ишга тушиши натижасида 12 500 та янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунга қадар 405 млрд. сўмлик 56 та лойиҳа рўёбга чиқарилиб, 4700 нафардан зиёд юртдошимиз бандлиги таъминланди.

Тантанали маросимда сўз олган нуронийлар вакиллари бу каби амалий ишлар юртимиз тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилаётгани эътироф этдилар.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, «Гидро хайтинг» МЧЖ фаолияти бошланди.

Маълумот учун: мазкур корхона томонидан йилига 2000 тоннадан ортиқ полиэтилен труба маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 150 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Яқингача хорижда ишлаб юрган 30 нафар наманганлик ёшлар Ватанга қайтиб, ушбу корхонага ишга жойлашдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь