ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 11:00
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов хитойлик ишбилармонлар делегацияси вакиллари билан учрашди.
Унда Хитой компаниялари томонидан юртимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди. Меҳмонларга вилоятимизда мавжуд имкониятлар, хорижий инвесторларга яратилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Хитойнинг «Znshine Solar Co. Ltd» компанияси Наманганда 2000 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Компания вакиллари ушбу лойиҳани Чуст туманида амалга ошириш истагида эканликларини билдиришди. Инвесторлар қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш учун таклиф этилган ер майдонлари ўрганилгани, энг яқин электр тақсимлаш нимстанцияларига уланиш имкониятлари таҳлил қилинганини маълум қилишди.
Уч босқичда, 1 млрд. доллар инвестиция киритилиши ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳа 2000 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
Ўз мухбиримиз.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти