Қисқа сатрларда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

«Энг катта орзуим – ота-онамни бахтли қилиш» – улкан мақсадли жажжи Нилуфар

12 March, 2025, 12:00

Технология

Наманганда янги АйТи ўқув маркази иш бошлади

  • 28.Января.2025
  • 430

Наманган шаҳрининг Обиҳаёт маҳалласидаги Ҳамроҳ кўчасида янги «Dastur.X» IT-ахборот технологиялари ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

Бу марказ вилоятда ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди.

Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда ёшларга берилаётган имкониятлар, яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, улардан оқилона фойдаланаётганлар сафи кенгайиб бораётганини эътироф этдилар.

Замонавий касб ҳисобланган АйТи йўналишида янги иш бошлаётган ўқув маркази ҳам соҳага қизиқувчи ўғил-қизлар учун айни муддао бўлди.

Ушбу ўқув маркази тадбиркор Фозилжон Зайниддинов томонидан ташкил этилган бўлиб, 27 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига барпо этилди.

Марказда 20 га яқин янги иш ўрни яратилди, бу эса маҳаллий аҳоли учун қўшимча имкониятларни тақдим этади.

Марказ бир ойда 400 нафаргача ўқувчиларни қабул қилиш ва уларга веб-дастурлаш, фронт-энд, бэк-энд, дизайн ва IT-Kids каби йўналишларда сифатли таълим бериш имкониятига эга. Бу йўналишлар замонавий рақамли дунёда муҳим бўлиб, талаб юқори бўлган соҳалардир.

Янги марказ ёшларни ахборот технологиялари соҳасига жалб қилиш ва уларнинг малакасини ошириш орқали жамиятнинг рақамли ривожланишига ҳисса қўшади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь