ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 06:13
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Корея Республикасининг “Uenergy” корпорацияси вице-президенти Гонни Ах ва “Owell Group – Korea C&D” корпорацияси президенти Ох Хо Юн билан учрашди.
Маълумот ўрнида “Owell” Жанубий Kopеяда асос солинган халқаро ширкат ҳисобланиб, яшил энергияга асосланган ҳолда пластик, мато ва электрон маҳсулотлар саноати, электр энергияси ва иссиқлик ишлаб чиқариш станциялари қуриш бўйича кўп йиллик тажриба, кенг кўламли лойиҳалар ташаббускори сифатида танилган.
Амалий мулоқотда нуфузли доирадаги инвесторлар Наманганда муқобил энергия манбаларига асосланган ҳар хил турдаги станциялар ва тармоқлар қуриш, бу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича консультатив ҳамда амалий ишларда кўмак бериш, мавжуд энергия манбалари ва истеъмолчиларни “Яшил энергия тамойили” асосида модернизация қилишда иштирок этиш истагини билдирди.
Расмий қабул давомида кореялик сармоядорлар ушбу соҳадаги тажриба ва таклифларини ўзида жамлаган тақдимотни ҳавола қилди.
Шавкат Абдураззоқов ҳамкорларнинг тақдимоти учун ташаккур билдириб, ушбу истиқболли режаларни амалга оширилиши керак бўлган барча зарур тадбирлар томонларнинг конструктив мулоқоти асосида тезкор ечилиши, асосийси ишга тез киришиш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларга асос бўлувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти