Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

14 July, 2025, 01:29

Технология

Намангандан Қозоғистонга авиапарвозлар амалга оширила бошланди

  • 05.Марта.2022
  • 984

Баҳорнинг илк кунида сўнгги 27 йил ичида Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб Намангандан Қозоғистонга авиапарвозлар амалга оширила бошланди. 
Олма-ота – Наманган – Олма-ота йўналишидаги ушбу янги авиақатнов Қозоғистон Республикасининг «Fly Arystan» авиакомпанияси томонидан бажарилди. Мазкур авиакомпанияга қарашли «А-320» русумли ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 13:30да «Наманган халқаро аэропорти»дан Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига 173 нафар йўловчи билан учиб кетди ва бир соатда белгиланган манзилга етиб борди.
«Наманган халқаро аэропорти» МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари Қобилбек Абдуназаровнинг маълум қилишича, ҳафтада бир марта чартер асосида амалга ошириладиган Олма-ота – Наманган – Олма-ота йўналишидаги рейси келгусида мунтазам равишда йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ. 

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь