ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37183
26 April, 2025, 05:17
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳар бир мамлакатда ҳамиша долзарб муаммо саналади. Айниқса, светофорсиз пиёдалар ўтиш жойларида бахтсиз ҳодисалар кўп учрайди. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида Наманган давлат университети талабалари инновацион лойиҳани илгари сурмоқда.
Лойиҳа муаллифи Баҳодирхон Аҳмедов ва унинг жамоаси пиёдалар йўлакларига ақлли маркет ўрнатишни таклиф қилмоқда. Ушбу қурилма йўл белгиси шаклида бўлиб, доимий камера назоратида ишлайди. Унинг асосий вазифаси – пиёдани аниқлаш ва ҳайдовчиларни бу ҳақда огоҳлантириш.
Аниқроқ айтганда, пиёда йўлакка қадам қўйиши билан ақлли маркетда қизил чироқ ёнади. Ҳайдовчи бу сигналдан пиёда йўлда эканлигини билиб, машинани тўхтатади. Пиёда йўлакдан ўтиб бўлгач, сигнал автоматик равишда ўчади.
– Бу лойиҳани яратишдан мақсадимиз – светофорсиз пиёдалар ўтиш жойларида хавфсизликни таъминлаш эди. Кундалик ҳаётда кўплаб бахтсиз ҳодисаларга гувоҳ бўлиб, бу муаммони технологик ечим орқали ҳал қилиш фикри туғилди. Жараёнда жамоавий ишлаш, сунъий интеллект асосида ҳаракатни аниқлаш, ва огоҳлантирувчи тизимларни интеграциялашни ўргандик. Ишончимиз комилки, ушбу лойиҳа амалиётга жорий қилинса, кўплаб инсон ҳаёти сақлаб қолинишига хизмат қилади, – дейди Баҳодирхон Аҳмедов.
Дарҳақиқат, Наманган давлат университети талабаларининг бу инновацион ғояси – янги технология айниқса, қишлоқ ҳудудлари ва шаҳар чеккаларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга катта ёрдам беради. Бошқача айтганда, лойиҳа амалиётга кенг жорий қилинса, натижада йўл ҳаракати хавфсизлиги сезиларли даражада яхшиланиши ва бу пиёдалар ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинишида муҳим қадам бўлиши мумкин.
Namangan Today
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти