Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

02 January, 2025, 03:10

Технология

Норинда Хитой сармояси иштирокида янги корхона ташкил этилмоқда

  • 22.Апреля.2022
  • 875

Наманганда машинасозлик ишлаб чиқариши йўналишида навбатдаги лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда.

Норин тумани Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган корхонада автоюклагич, кичик экскаватор, тупроқ суриш воситалари, шунингдек, бетон аралаштиргич ва суюқ бетон тайёрлаш механизмлари сингари қурилиш техникаси тайёрлаш йўлга қўйилади.

“Bj-sikoma egear avto” масъулияти чекланган жамият шаклидаги ушбу корхона Хитойнинг “Shandong Fuxcin automobile technology Co. LTD” илмий-техникавий корпорацияси томонидан 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри сармоя билан молиялаштирилмоқда.

— Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 турда 500 дона техника воситалари тайёрлашга мўлжалланган, — дейди Норин туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Шуҳратжон Юлдошев. — Маҳсулотнинг 77 фоизи МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Дастлабки босқичда ишлаб чиқаришнинг 20 фоизга яқин қисми маҳаллийлаштириш шароитида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда янги корхона қурилиши жадал суръатда давом эттирилмоқда.Уни йил охирига қадар фойдаланишга топшириш кўзда тутилган бўлиб, юзта иш ўрни яратилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь