Қисқа сатрларда

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди

Ёш тадбиркорнинг режалари катта

«Менга қанча пенсия чиқаркин?» – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тавсиялар берди

23 January, 2025, 12:37

Технология

Ойига йигирма миллион сўм даромад

  • 01.Января.2025
  • 362

Истеъдод, хоҳиш ва интилиш. Ушбу жиҳатларни ўзида мужассам эта олган ҳар қайси ёш, нафақат илмда, заковатда, балки ўз иқтидори орқали бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга эришиши муқаррар.

Давронбек Миразаҳмадов Наманган шаҳридаги 1-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. У дарслардан бўш пайтларида тоғаси билан биргаликда ташкил этган ишлаб чиқариш цехида балиқ етиштириш майдонларига мўлжалланган аератор ускунасини ясаб, сотишни йўлга қўйган.

Балиқчилик хўжаликларидаги сув ҳавзаларини интенсивлаштириш жараёнида аератор мосламаси асосий восита ҳисобланиб, икки баробар ҳосилдорликка эришишда ёрдам беради.

Европа андозаси асосида йилига 600 дона ишлаб чиқарилаётган ушбу маҳсулотга нафақат республикамиз бўйлаб, балки қўшни Қозоғистон ва Тожикистон мамлакатларида ҳам талаб юқори.

Ёш тадбиркор мазкур қурилма орқали ойига 20 миллион сўмдан зиёд маблағ топмоқда ва келгусида йўналишни кенгайтириб, ўндан ортиқ ишчи ўрни яратишни мақсад қилган.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь