Қисқа сатрларда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

«Энг катта орзуим – ота-онамни бахтли қилиш» – улкан мақсадли жажжи Нилуфар

12 March, 2025, 12:40

Технология

Пахта етиштиришда Хитой технологияси қўлланилади

  • 10.Февраля.2025
  • 303

Жорий йилда Наманган вилоятидаги 1865 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан 2025 йил ҳосили учун 48898 гектар майдонга чигит қадалади. Шундан 21 000 гектари 76Х10 схемада Хитой технологияси асосида экилади.

Вилоят ҳокими Хитойнинг уруғчиликка ихтисослашган “Jin Feng Yuan” компанияси бош директори жаноб Zhang Yin Bao бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов пахтачиликда замонавий инновацион усуллардан фойдаланишнинг аҳамияти ва режалари ҳақида тўхталиб, хорижлик ҳамкорлар таклифи билан қизиқди.

Ўз навбатида меҳмонлар компания ҳақида маълумот бериб, уруғни етказишдан тортиб, агротехник тадбирлар борасидаги ҳамкорлик, маҳаллий агрономларни Хитойда малакасини оширишгача бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Вилоят раҳбари инновацион усул учун зарур бўладиган сув тежовчи технологиялар ва плёнкани Наманганда ишлаб чиқариш лозимлигини таъкидлади. Бу, албатта, харажатлар қисқариши баробарида янги иш ўринлари яратилиши, маҳаллийлаштириш дастурида муҳим аҳамиятга эга.

Учрашувда хорижлик мутахассислар Наманган вилояти иқлими, тупроқ шароити, ер бонитети янги технология учун ҳар томонлама қулайлиги ва ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь