ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34152
05 October, 2024, 04:54
«Мирзо Улуғбек ворислари» республика кўрик-танловининг бу йилги мавсумида Наманган вилоятидан инновацион ғоя ва лойиҳалари билан қатнашган 400 нафарга яқин ёшлардан 60 нафар иқтидор эгаси вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлди.
Наманган муҳандислик-технология институти магистранти Комила Акрамова ҳам мана шундай иқтидорли ёшлардан саналади. У республика танловининг шаҳар босқичида «Пахта хом ашёсининг намлигини автоматик ўлчаш тизимини ишлаб чиқиш» лойиҳаси билан ғолиб деб топилди.
Мазкур лойиҳа пахтани ишлаб чиқаришга қабул қилинганда унинг намлигини автоматик равишда ўлчайдиган тизим яратишдан иборат бўлиб, ушбу тизим маълумотларни ўқиш ва таҳлил қилиш учун махсус сенсорлар ва дастурий таъминотга асосланган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ («Халқ сўзи»).
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти