Қисқа сатрларда

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди

Ёш тадбиркорнинг режалари катта

«Менга қанча пенсия чиқаркин?» – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тавсиялар берди

23 January, 2025, 11:36

Технология

Ташқи бозорда харидор нақд

  • 16.Июля.2022
  • 745

Президентимизнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари  вилоятимизга ташрифи мобайнида берган топшириғига асосан  Уйчи туманидаги Янгиер маҳалласида 6 гектарда умумий қиймати 10 миллион долларлик «Ideal oil trade» МЧЖнинг ёғ-мой комбинатини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

– Ушбу инвестиция дастури доирасида 600 кишининг бандлиги таъминланади, – дейди Уйчи  тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи  Носиржон Абдумаликов. – Цехларга  3,5 миллион долларлик дастгоҳлар Германия,  Дания ва Туркия, Россия ҳамда Хитойдан келтирилиб, ўрнатилди. Корхона  тўлиқ фойдаланишга топширилгач, йилига 86 минг тонна  чигит, 62 минг тонна кунгабоқар уруғи ва  72 минг тонна соя дони қайта ишланади. Қадоқланган рафинацияланган, дезодорацияланган ўсимлик, экстракция ёғи, шрот ва шелуха переэтерификацияланган қаттиқ ёғ, маргарин ҳамда  хўжалик ва атир совунлари ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари якуний босқичда давом этаяпти. 2022 йил сентябрда фойдаланишга топшириладиган заводда ишлаб чиқарилган 5 минг тонна қаттиқ мой ва 10 минг тонна юқори протеинли шрот – 5 миллион долларлик маҳсулотларни мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь