ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 06:38
Наманган вилояти ИИБнинг тезкор бошқарув маркази фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими юртимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш масаласи энг устувор вазифалардан бири сифатида давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
– Янги фойдаланишга топширилаётган тезкор бошқарув маркази келгусида фуқароларимизга яқиндан ёрдам кўрсатиб, ҳудудлардаги тинчлик ва осойишталикни таъминлашда муҳим ўрин тутади, – деди вилоят раҳбари ўз сўзида.
Рамзий лента қирқилгач, марказдаги навбатчилик қисми, 102 тизими ва ситуацион марказ фаолияти билан яқиндан танишилди ва иштирокчиларга марказнинг кенг имкониятлари ҳамда жиноятчиликни олдини олишдаги вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.
Лойиҳа қиймати 12,5 млрд. сўм бўлган марказ сўнгги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган. Унга “Хавфсиз шаҳар” тизими интеграция қилиниб, 700 тадан ортиқ кузатув камералари уланган. Бу ўз навбатида ҳудудларда жамоат тартибини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солиш, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларни тезкор олдини олиш бўйича самарали назорат ўрнатилишини таъминлайди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти