Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 06:22

Технология

Учқўрғондаги мактабда уруғ унишини тезлаштирувчи қурилма яратилди

  • 27.Февраля.2025
  • 397

Одатда мева, сабзавот ва бошқа ўсимликлар уруғининг ниш отиши учун маълум муддат талаб қилинади. Учқўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабда кашф этилган технологик қурилма ёрдами билан эса ҳар қандай уруғни узоғи билан 24 соат мобайнида ундириш мумкин.

Таълим даргоҳининг технология ўқитувчиси Сожида Қобулова томонидан ўйлаб чиқилган ғояни 7-синф ўқувчилари Нафиса Дилмуродова, Нурилло Нурмуродов ҳамда Муҳаммадазиз Мамажанов воқеликка айлантирди.

Улар уч ой давомида йиғиб чиққан мураккаб қурилма воситасида пахта чигити, турп, маккажўхори уруғлари ва атиргул қаламчаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бунда барча жараёнлар роботлаштирилган тизим орқали бошқарилади. Дастлабки босқичда тезкорлик билан ундирилган ниҳоллар мактабнинг ўзидаги мўъжаз иссиқхонада барқ уриб ривожланмоқда.

— «Seed house» деб номланган инновацион қурилманинг тажриба нусхасини давлат патент идорасидан рўйхатдан ўтказиш ҳаракатига киришдик, — дейди мактаб директори Дилфуза Мирзаева. — Бир пайтнинг ўзида унинг катталаштирилган вариантни йиғиш ишлари ҳам давом этяпти.

Икки мингга яқин сабзавот ва ўсимликлар уруғининг 99 фоиз униб чиқишини таъминлайдиган қурилмага кўпчиликда қизиқиш катта. Учқўрғон туманидаги «Дилшодбек», «Гулхумор» фермер хўжаликлари ёш изланувчилар билан унинг ишлаб чиқариш нусхасини харид қилиш бўйича келишувга ҳам улгурди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь