ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 06:07
Наманган шаҳридаги «Ахсикент» меҳмонхонасида «Jazeera Airways» авиакомпанияси мутасаддиларининг вилоятдаги туризм компаниялари ва агентликлари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган халқаро аэропорти маъмурияти ташаббуси билан вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида ташкилланган мулоқотда «Jazeera Airways» авиакомпанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва амалга оширилаётган йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маълумот ўрнида, «Jazeera Airways» Кувайт давлати миллий авиакомпанияси ҳисобланиб, 2004 йилдан буён Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Непал мамлакатлари, Яқин Шарқ ва Европа давлатларига парвозларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур компания томонидан ўтган йили Ал-Қувайт - Тошкент йўналиши бўйича рейс йўлга қўйилган эди.
«Jazeera Airways» авиакомпанияси иш бошқарувчиси Илдар Абубакировнинг қайд этишича, ҳозирда Наманган - Ал-Қувайт - Наманган йўналишида доимий рейсларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу авиарейсларни 2022 йил август ойидан бошлаб ҳафтасига икки маротаба амалга ошириш режалаштирилмоқда. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, парвозлар сони кўпайтирилиши ёки аксинча камайтирилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, мазкур йўналиш Наманган, қолаверса, Фарғона водийси аҳлига Форс кўрфази давлатларига саёҳат қилиш, айниқса, Умра зиёратини амалга ошириш истагидаги фуқаролар учун ҳам қулайликлар яратади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти