Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

02 April, 2025, 07:16

Технология

Янги қарор бўйича нималар ўзгарди?

  • 21.Июня.2023
  • 902

Президент қарори асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилди. Хўш, бу билан нима ўзгарди?.

1 000 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

Божхона божи

Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
Фарқ: 1 900 АҚШ доллар

ҚҚС (12%)

Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
Ҳозир: 1 200 доллар
Фарқ: 228 доллар

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)

Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)

Божхона йиғими (0,2%)

Тахминан 20 доллар
ЯКУНИЙ НАРХ:

Аввал: 14 минг 194 доллар
Ҳозир: 12 минг 066 доллар
Фарқ: 2 минг 128 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

Расулхон РАҲМАТХОНОВ,

Наманган вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь