ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34153
05 October, 2024, 05:08
Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, шу жумладан сув ресурсларини тежаш борасида қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Наманган вилоятида мазкур топшириқлар ижросига хизмат қилувчи янги объектлар фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Янги Наманган тумани Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласи ҳудудидаги «Саховат» кўчасида сиғими 4000 минг кубли «Бўстон сув узатиш иншооти» барпо этилди. Етти ой давом этган қурилиш ишлари натижасида аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари тўлақонли қондирилди.
Аҳамиятлиси, дастур доирасида Д-500 мм. бўлган 128 метр масофадаги сув тармоғи ҳам янгиланди. Натижада эса ҳудуддаги 2 минг 858 хонадон, 17 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланадиган бўлди. Бундан ташқари, 905 та хонадон ёки 4050 нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Мазкур иншоот тумандаги Мингтерак, Ахсикент ва Мустақилликнинг беш йиллиги маҳаллалари аҳолисига сифатли ичимлик сувини узлуксиз етказишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Янги Наманган тумани Ёшлик маҳалласи ҳудудида жойлашган «Мустақиллик сув узатиш иншооти» ҳам қайтадан таъмирдан чиқарилди. Ушбу иншоотдаги мавжуд 1000 куб сиғимга эга сув ҳовузи реконструкция қилиниб, қўшимча яна 1000 куб сиғимга эга янги ҳовуз қурилди.
Иншоот ишга тушиши, тумандаги Ёшлик маҳалласининг «Хумо», «Сарбон», «Тараққиёт», «Достон», «Исломобод» кўчалари ва Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласининг «Юксалиш», «Ойсара», «Офарин» кўчаларидаги 5 минг 500га яқин аҳолисига чинакам туҳфа бўлди.
Янги сув иншоотларининг очилиш маросимларида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ,
Юлдуз ЙЎЛДОШЕВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти