Қисқа сатрларда

200 кВт.соат лимит оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Ахсикентда ноёб экспонатлар ва Абу Наср Форобий қаламига мансуб китоб топилди

Чиқиндини қаерга ташлайлик?!

«Ҳоким ва ёшлар» учрашуви: таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди

Ахсикент ҳақида тарихий фильм яратилади

12 July, 2024, 07:09

Технология

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

  • 04.Мая.2024
  • 333

Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси томонидан 4Р112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг Поп-Наманган йўналишидаги 0—75-км қисми 2024—2025- йиллар оралиғида реконструкция қилинади.

Транспорт вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “CITIC Construction” компанияси ўртасида автомобиль йўлини реконструкция қилиш юзасидан англашув меморандуми имзоланган.

Юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 13 тоннага, транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги бир кунда ўртача 21 мингтадан 40 мингтага оширилади.

Йўл пойининг кенглиги аҳоли яшаш пунктларида 38 метрга, аҳоли пунктларидан ташқарида 25 метргача кенгайтирилади. 

Автомобиль йўлидаги мавжуд 14 дона кўприк қайта қурилади, автомобиль йўли 2 тасмали асфальт-бетон қопламадан 4 тасмали цемент-бетон қопламага ўтказилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь