Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 06:48

Технология

Янги университетда «Механика парки» очилди

  • 20.Февраля.2025
  • 340

Республикамизда янги ташкил этилган Наманган Давлат техника университетида Ислом тараққиёти банки томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига барпо қилинган «Механика парки» тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида қатнашган республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов таъкидлаганидек, Президентимизнинг 2025 йил 24 январдаги қарори билан Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университетини ташкил этилиши юртимизда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш орқали ривожланишнинг янги босқичига йўл очади. 

Дарҳақиқат, янги университетнинг асосий вазифаларидан бири сифатида ҳудуднинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш белгилаб қўйилгани унинг стратегик аҳамиятини янада оширади. Шу нуқтаи назардан мазкур лойиҳа доирасида замонавий технологиялар билан таъминланиб, муҳандислик йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун реал ишлаб чиқариш шароитида ишлаш имконияти яратилди.

Эътиборлиси шундаки, умумий қиймати 1,02 миллион долларни ташкил этувчи «Механика парки» ёш мутахассислар учун назарияни амалиёт билан мустаҳкамлаш асносида янги технологияларни ишлаб чиқариш ҳамда жорий этишга хизмат қилади. Сўнгги лаборатория ускуналари билан жиҳозланган парк муҳандислик йўналишларида рақобатбардош кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, инновацион парк олий таълим муассасаси ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги интеграцияни такомиллаштириб, янги технологиялар ва илмий тадқиқотлар ҳамда саноатда инновацион ечимлар татбиқ этилишини рағбатлантиради.

Тадбирда сўз олган фахрий профессор-ўқитувчилар «Механика парки» нафақат университет ривожига, балки республиканинг саноат марказига айланган вилоятимизнинг бу борадаги салоҳиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишини билдирдилар.

Шу жойнинг ўзида вазир вилоятимиздаги олий таълим муассасалари талаба-магистрлари ва татдиқотчиларининг илмий ишланмалари тақдимоти билан танишиб, уларни амалиётга жорий этишда яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев иштирок этди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь