Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 06:22

Технология

Жаҳон банки Наманганда IT соҳасини ривожлантиришга кўмаклашади

  • 19.Мая.2022
  • 836

Жаҳон банки вакиллари истиқболли режалар учун мавжуд имкониятларни ўрганиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди. Улар дастлаб "IT-Park Namangan"да бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, ҳозиргача амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

— Айни пайтда 14 резидент ва иккита BPO (инглизча Business Processes Outsourcing сўз бирикмасидан олинган бўлиб, ташкилот ўз бизнес жараёнларининг маълум бир қисмини ташқи хизмат кўрсатувчи компанияларга шартнома асосида топширади) компаниялар билан ишламоқдамиз. Халқаро молия ташкилотларининг кўмаги бизнинг фаолиятимиз самарадорлигини икки карра оширишга имкон беради, — дейди меҳмонларга “IT-Park Namangan” раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев.

Резидентларнинг тақдимотлари халқаро молия институти мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

— Юртимиз бўйлаб 100 та BPO марказ ташкил этиш, бу орқали 40 минг иш ўрни яратишни мақсад қилганмиз, — дейди “Uzbekistan Digital Inclusion2 лойиҳа гуруҳи раҳбари Шерзод Каттаходжаев. — Шундан келиб чиқиб, лойиҳамизнинг дастлабки босқичида танланган объектларни манзилли ўрганишларни амалга оширмоқдамиз.

Ишчи ташриф давомида BPO марказлари ташкил этиш учун Наманган шаҳридаги 234-, 237-телекоммуникация боғламаларининг айни пайтда бўш турган бинолари кўздан кечирилди.

Жаҳон банки вакиллари, шунингдек, Наманган шаҳридаги Янги Ўзбекистон — Ёшлар зиё масканида жойлашган IT ва коворкинг маркази фаолияти билан ҳам танишдилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь