Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:07

Ҳужжатлар

1 майдан бошлаб пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилади

  • 29.Апреля.2022
  • 1011

2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилиши белгиланди.

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини инфляция даражасига қараб индексациялаб бориш ҳамда тегишли ижтимоий тўловларни минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 324 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 633 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 698 000 сўм;
  • меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 698 000 сўм этиб белгиланиши кўрсатилган.

Шунингдек, 1 майдан бошлаб:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 500 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 500 000 сўм этиб белгиланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь