ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 09:21
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи ва машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчига хавфсизлик камарини тақиш шарт қилиб белгиланмоқда. Бунда касаллиги бўлган айрим фуқароларга камарни тақмасликка рухсат берилган.
Маълум бўлишича, 8 турдаги касаллик ҳолати учун тиббий маълумотнома талаб этмасдан хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
— умров ва тўш суякларининг синишлари;
— елка камари синиши;
— ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
— бронхиал астма (IV босқич);
— ўпканинг интерстициал зарарланиши, ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланган;
— сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи ҳамда ҳомиладор аёллар шулар жумласидандир.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан кучга киради.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти