ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 04:32
2023 йил 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.
1. Бутун Ўзбекистон бўйича чақалоқларнинг гувоҳномалари ФҲДЁ эмас, балки туғруқхонада берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги [540-сон] қарорига кўра, тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
2. Cавдо қилувчилар ва хизмат кўрсатувчилар куну тун ишлашига рухсат берилади
Президентнинг 2023 йил 8 майдаги [ПФ-67-сон] фармони билан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.
3. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун боғча бепул бўлади
Президентнинг 2023 йил 13 мартдаги [ПФ-34-сон] фармони асосида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
4. Ўзбекистонда «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади
Президентнинг 2022 йил 2 декабрдаги [ПҚ-436-сон] қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июндан бошлаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади.
5. Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари учун ҳисоб-фактуралар талаб этилмайди.
Президентнинг 2023 йил 8 майдаги [ПФ-67-сон] фармони билан тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
6. «Тўмарис издошлари» гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади
Ҳукуматнинг 2023 йил 19 январдаги [21-сон] қарорига кўра, ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилади.
Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқиётган қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади.
7. «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказилади
Президентнинг 2023 йил 7 февралдаги [ПҚ-46-сон] қарори асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан ҳар йили:
«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказиб борилади;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилади.
8. Қишда талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг тақдим этилган кредит таътиллари тугайди
Президентнинг 2023 йил 3 февралдаги [ПҚ-43-сон] қарори билан Марказий банк ва тижорат банкларига қиш мавсумида талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича январь-март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш топшириғи берилганди. Мазкур муддат 1 июндан якунига етмоқда.
9. Суд-экспертиза ташкилотларига берилган божхона имтиёзлари муддати тугайди
Президентнинг 2021 йил 5 июлдаги [ПФ-6256-сон] фармонига кўра, давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари 1 июнга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари, дастурий таъминотлар, реактивлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинганди. 1 июндан мазкур имтиёз якунига етмоқда.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти