Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 04:01

Ҳужжатлар

Энди уй-жойнинг «снос»га тушганини давлат хизматлари орқали аниқлаш мумкин

  • 22.Апреля.2022
  • 1138

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги [200-сон, 20.04.2022 й.] қарори қабул қилинди. 

Қарорда қуйидаги йўналишлар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

  • бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
  • бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш;
  • қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
  • архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
  • лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
  • қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
  • қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
  • кўчмас мулк бузилишга тушган-тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

Шунга мувофиқ, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) мурожаат қилинади. 

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин. Ҳужжат 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон манзилига юборилиб, унга бу ҳақда хабар берилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь